Профилактика инспекторларидан 5 тадан баённома тўлдириш «план"ини топширишни талаб қилган ИИО ходимига нисбатан «вазифаларни шахсий таркибга нотўғри йўл билан етказганлиги учун» хизмат текшируви белгиланди.
Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани ички ишлар органлари ходимларининг мажлисидан ёзиб олинган аудиоёзув ички ишлар мулозимига тегишлилиги тасдиқланди. Унда, ИИО ходими фуқароларга нисбатан маъмурий баённома кам тузилаётганини қайд этиб, буни бартараф этиш учун ҳар бир профилактика инспектори турли моддалар бўйича 5 тадан маъмурий баённома тузиши бўйича топшириқ берган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг